«Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари Умиджон Салимов яна компанияга қайтди

июн 29 / 2018

alt

«Ўзавтосаноат» компаниясининг собиқ раҳбари Умиджон Салимов шу компаниянинг ўзига ишга қайтди, деб хабар қилади «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Маълум қилинишича, Умиджан Закирджанович Салимов «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобильсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш «Ўзавтосаноат» АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёевнинг 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишида Умиджон Салимовни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор қабул қилинганди. Бунга унинг фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги қониқарсиз ҳолатлар сабаб бўлган. 

Компания бошқарув раиси этиб, аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов тайинланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *