"Ўзбекгидроэнерго" Хитойнинг йирик корпорацияси билан ҳамкорлик ўрнатди

авг 08 / 2018

 

Гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида  “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг йирик "SANY Heavy Industry Northwest Co LTD" корпарацияси президенти Сян Вэнбо билан ўзаро ҳамкорлик ишлари борасида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ матбуот хизмати UZ24’га хабар қилмоқда.

“SANY Group” компанияси  қурилиш техникасини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусан, бетон билан ишлашга мўлжалланган ускуналар, экскаваторлар, гусеницали кранлар, ўзи юрар кранлар, қозиқоёқлар қоқиш учун машиналар, йўл-қурилиш техникаси, порт машиналари ва шамол турбиналарининг кенг ассортимендаги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи халқаро 

Айни пайтда “SANY Group” компанияси Хитойда бешта индустриал паркка, Америка, Германия, Ҳиндистон ва Бразилияда тўртта тадқиқотчилик ва ишлаб чиқариш базасига эга бўлган глобал корпорация ҳисобланади. Корпорация ўз ишини 1989 йил кичик фабрика бошлаб, ҳозирда йирик қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи компаниялардан ҳисобланади.

Мазкур компания билан “Ўзбекгидроэнерго” акционерлик жамиятининг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланди.  Бугунги кунда компания жамият томонидан олиб борилаётган йирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўлган қурилиш техникаларини етказиб бермоқда.

Мазкур корпорациянинг жаҳон бозоридаги капиталлари 21.584 млр.долларни ташкил этади. Ҳозирда корпарация 150дан ортиқ мамлакатларга қурилиш техникаларини етказиб бермоқда. 40 мингдан ортиқ ишчи кучига эга.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки корпарацияси дунёдаги энг йирик қурилиш машиналари ишлаб чиқарувчи 50 та йирик корхонлар орасида 6-ўринни эгаллайди.  “SANY Group”  2007 ва 2009-йилларда 66 метр ва 77 метр баландликдаги бетон насосларни ишлаб чиқаришдаги муваффақиятли ишлари туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига икки маротаба кирган.  Корпарациянинг ҳозирда 15 та логистика марказлари самарали фаолият олиб бормоқда.

Жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, гидроэнергетика соҳасида  олиб борилаётган улкан ишлар тўғрисида тўхталиб, бугунги кунда жамият томонидан  соҳада олиб бораётган изчил ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Мулоқот давомида тарафлар ҳудудлардаги қурилиш ишлари зарурий техникаларини харид қилиш ва етказиб бериш учун келишиб олинди. 

Самарали ўтган ўзаро икки томонлама учрашув сўнгида мазкур ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *