"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Римда форум ўтказди

июл 10 / 2018

alt

"Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқарув раиси Б.Шарипов, Ӯзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов, Ӯзбекистоннинг Италиядаги элчиси Р.Қаюмов, UNIDO вакили (chief Technical Advizor) Dino Fortunato, ISMAA Осиё ва Африка бӯйича институти бош директори Vincenzo Valenti, CONFAPI компанияси раҳбари Marko Tarica, Римдаги SAPIENZA университети профессори Magda Pedace, Banka Popolare di Sondrio банки раҳбари Nicola Maria Botta, проф. Domenico Letizia, Ӯзбекистоннинг Римдаги фахрий консули Vittorio Giorgi,  текстиль дастгоҳлари ишлаб чиқарувчи 200 та корхонанани бирлаштирган ACIMIT ассоциацияси раҳбарияти ва Италиянинг бошқа компаниялари вакиллари иштирокида Римда 9 июл куни Форум ўтказилди. Бу ҳақда "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати UZ24’га хабар қилди.

Форум иштирокчиларига "Ӯзбекипаксаноат" уюшмаси Бошқаруви раиси Б.Шарипов Ӯзбекистондаги қулай бизнес-инвестиция муҳити, пиллачилик тармоғи, шунингдек, Агросаноат мажмуига кирувчи бошқа соҳаларнинг ривожи учун  мамлакатимизда  Ӯзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёз ва қулайликлар тӯғрисида, бу соҳаларнинг истиқболли бизнес лойиҳалари, экспорт имкониятлари тӯғрисида презентация тақдимотини қилди.

Форум иштирокчилари Ӯзбекистондаги  қулай бизнес муҳити уларда катта қизиқиш уйғотганлиги, айниқса, ипакчиликнинг ривожланаётганлиги, қишлоқ хӯжалигининг бошқа соҳаларига ҳам Давлат томонидан қӯллаб-қувватланаётганлиги инвесторлар учун бу соҳаларнинг жозибадорлигини оширишини ва албатта яқин кунларда Ӯзбекистонга ҳамкорликда ӯзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, йирик индустриал парк  қуриш учун Ўзбекистонга ташриф буюришларини эътироф этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *