"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиабилетларни миллий валютада сотишни бошлади

сен 05 / 2017

alt

5 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси республика ҳудудидан бажарилувчи барча йўналишдаги қатновларга авиабилетларни миллий валютада сотишни бошлади. 

МАК расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида авиабилетлар барча тоифадаги йўловчилар (ЎзР резидент ва норезидентлари)га миллий валютада сотилади.

Тўлиқ маълумотни МАК қатновларига авиабилетларни сотувчи расмий офислардан ёки авиакомпаниянинг колл-центр марказининг 140-02-00 телефон рақами орқали олиш мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *