"Ўзбекистон ҳаво йўллари" учинчи Boeing-787 Dreamliner самолётининг эксплуатациясини бошлади

мая 22 / 2018

alt

20 май куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси янги Boeing-787 Dreamliner'да Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди, деб хабар беради авиакомпания ахборот хизмати.

Тошкентдан "орзу лайнери"да 244 нафар йўловчи парвоз қилиб, қайтишда 259 нафар йўловчи учиб келди.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2016 йил сентябр ойидан Boeing-787 Dreamliner самолётининг тижорий эксплуатациясини бошлаган. Бугунги кунда ушбу русумдаги иккита лайнерда Дубай, Истанбул, Тел-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур, Сингапур ва Нью-Йоркка қатновлар амалга оширилмоқда.

Яқин кунларда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг учинчи Dreamliner'и ҳам узоқ масофаларга трансатлантик қатновларни бажариши режалаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *