«Ўзбекистон ҳаво йўллари» энг пунктуал авиаташувчи деб топилди

июл 27 / 2018

alt

Москванинг «Домодедово» аэропорти ҳамкор авиакомпаниялар ўртасида анъанавий равишда ой якунлари бўйича энг пунктуал авиаташувчини аниқлади, дея «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар берди.

2018 йил июнь ойи якунларига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Москванинг «Домодедово» аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишсиз халқаро қатновларни амалга оширган энг пунктуал авиакомпания деб топилди.

Миллий авиакомпания ҳозирги кунда ушбу аэропортга Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатнов, хусусан, Тошкентдан 16 та қатновни амалга оширади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК куз-қиш мавсумида пойтахтдан ҳафтасига 21 та қатновни амалга оширишни режалаштирган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *