Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифати яхшиланади

мая 17 / 2017

alt

16 май куни «Ўзбектелеком» АК раҳбарияти ва мутахассисларининг Google Global Cache (GGC) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилади АК ахборот хизмати.

Компания вакиллари Дейв Шварц ва Ян Клири Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервислари сифатининг яхшиланиши имкониятларини намойиш этишди.

Учрашув якунида эришилган келишувга кўра, «Ўзбектелеком» АК технологик майдонида GGC ускуналари ўрнатилади. «Ўзбектелеком» тармоғида GGC боғламали CDNнинг ишга туширилиши билан Google энг оммавий ресурсларини кешлаш имконияти пайдо бўлади. Натижада Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифати сезиларли даражада ошади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *