Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади

дек 15 / 2015

alt

Белгиланишича, мудофаа ишлари бўлимлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга уларнинг аризасига биноан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисида маълумотнома беради.

Мудофаа ишлари бўлимлари аризани 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса;

чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига шартнома суммасини ўз вақтида тўламаган бўлса.

Маълумотнома бериш рад этилганда мудофаа ишлари бўлимлари аризачига ёзма равишда асослантирилган жавоб бериши керак.

Қўшимча равишда белгиланишича, чет элга бормоқчи бўлган ва ҳарбий гувоҳномаси бўлмаган чақирилиш ёшидаги шахсларга маълумотнома берилиб, унда мудофаа ишлари бўлими томонидан шахснинг чет элга чиқишига эътироз мавжуд эмаслиги кўрсатилади.

Манба: norma.uz


 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *