Ўзбекистон келаси йили Хитойга 20 минг тонна гилос етказиб бермоқчи

июл 13 / 2018

alt

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти бўйича координатор вакили Дилшод Муллабоев Хитой Божхона бош бошқармаси ва карантин органлари ходимлари билан экспорт якуни ва истиқболли режалар ҳақида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июн куни эса Ўзбекистондаги “BigAgrologistics” компанияси томонидан гилос экспортини биринчи қисми Хитой халқ Республикасига Дилшод Муллабоев бошчилиги ҳамда назорати остида етказилиб берилган эди ва  Хитой Халқ Республикаси назоратчилари томонидан экспорт қилинган гилоснинг 40 турдаги лаборатория текширувларини ўтказиш учун намуна олинган эди.

alt

Учрашув жараёнида ушбу лаборатория жавоблари маълум қилинди. Экспорт жараёнида гилосни қайта ишлаш экспортга тайёрлаш вазифаларидаги ҳар бир босқични баённомадаги келишувларга асосан тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида яхши натижалар билан баҳоланди ва сертификат билан тақдирланди.

alt

Музокаралар жараёнида бошқа турдаги ҳўл меваларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ўзбекистондан Хитойга экспорти бўйича муҳокама қилинди. Шунингдек, гилос экспортига озроқ ўзгартиришлар киритилиши таклиф этилди. Жумладан, экспорт қилишдан аввал метилбромид гази билан фумигациялаш жараёнини ўзгартириш. Метилбромида гази билан фумигацияланган гилос бандлари тезроқ қорайиши ва сифатни тез кунларда ўз ҳолатидан ўзгариб бориши натижасида уни совуқ қайта ишлаш, яъни, 15 кун давомида совуқ хоналарда обработкалаш таклифи маъқулланди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистоннинг органик-биологик тоза маҳсулотлари ҳеч қандай химик моддаларсиз истеъмолчига яхши етиб бориши таъминланади. Бунинг учун мутахассислар совуқ қайта ишлаш жараёнини ўрганиши ва тажрибалар ортириши кўзда тутилган.

Гилос ҳўл меваларнинг қийин турдаги экспорти бўлиб, унинг жаҳон бозорига кириб боришида баённомадаги талабларни босқичма-босқич қилиш Ўзбекистон учун анча катта тажриба бўлди.

“Йилдан йилга АҚШ гилоси қимматга тушиб бормоқда ҳамда совуқ хоналарда кўп туриб қолаётганлиги йўқотишларни келтирмоқда. Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича 4 ўринда тураркан ва уларнинг биологик гилосини кейинги йил импорт қилиш учун Ўзбекистонга мурожаат қилишимиз мумкинлигини ва импорт қилишга тайёрлигимизни айтиб ўтаман”, деди гилоснинг йирик импортиёри бўлган жаноб Жаонинг Хитой Халқ Республикаси матбуотига.

Дилшод Муллабаев эса ХХР Божхона бош бошқармаси матбуотига берган интервьюсида ҳамкорликнинг илк қадамлари натижасида мана шундай натижаларга эришилганлиги ва Хитой Халқ Республикасида экспорт жараёнидаги ҳамма босқичлар муваффақиятли ўтганлигидан мамнунлигини таъкидлади ва шу билан бирга ХХРга гилос экспорти жараёни деярли 2 йил давом этган бўлса, шу вақт мобайнида гилоснинг экиш услуби анча ўзгарганини айтиб ўтди. Яъни, гилосни бошқа ўсимликлардан узоқ тутиш, ҳар бир дарахтнинг оралиқ масофасини 3 метрдан кам қилмаслик, янгича “ток услуби”да экиш, томчили суғориш тизимларини жорий этиш, турли ҳашоратлардан сақлаш учун янгича феромон тузоқларни киритиш каби тажрибалар гилоснинг сифатини бир неча поғонага оширди. Шунингдек, гилосни етиштириш, янги навлар яратиш, қайта ишлаш юзасидан келажакда кўплаб қилинадиган ишлар борлигини, бунинг учун фермер ва қайта ишлаб чикқрувчи мутахассислар тажриба орттираётганликларини айтиб ўтди.

Келаси мавсумда Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасига тахминан 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни кўзда тутмоқда.

alt

alt

Айтиб ўтиш керак-ки, бу йил Ўзбекистондан Хитойга гилоснинг экспорт қилишда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг авиа юклар бўлими ҳам юклаш жараёнида ва тезкор расмийлаштиришда ўз ҳиссасини қўшди.

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *