Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

авг 20 / 2018

alt

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида хабар берган.

“Президентимиз Фармонларига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан юртимиз аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *