Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради

авг 28 / 2018

alt

27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради. У Душанбедаги МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Тожикистоннинг Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбари саммитда қатнашиш билан бирга, бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Саммитда МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари иштирок этиши масаласи ишлаб чиқиш босқичида турибди.

Ўтган йилнинг октябр ойида Сочида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ҳамдўстликда раислик қилиш Россия Федерациясидан Тожикистонга ўтди.

Душанбе саммитида 2019-2023 йиллар учун жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар Давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланиши кутилмоқда.

Саммитда МДҲдаги раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *