"Ўзбекистон темир йўллари" чипталарига чегирмалар эълон қилинди

авг 24 / 2018

alt

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Мустақиллик куни муносабати билан Afrosiyob тезюрар поездлари ҳамда бошқа йўналишлар учун чипта нархларига чегирмалар эълон қилди.

Компания маълумотига кўра, жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябрига қадар мамлакат ичидаги қатновлар, жумладан, Afrosiyob тезюрар поездлари учун йўлкира ҳужжатлари(чипталар)ни расмийлаштиришда тарифдан 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

Аввалроқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ички рейслар учун байрам чегирмаларини жорий қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *