Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи Telegram орқали мурожаатларни қабул қилади

авг 25 / 2018

alt

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг Telegram'даги @Qurolli_KuchlarAkademiyasi номли расмий канали ишга тушган бўлиб, фуқаролар ўзининг мурожаатларини ушбу манзилга юбориши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси akademiya-mudofaa.uz манзили бўйича расмий сайтини ишга туширди.

Веб-сайт Қуролли Кучлар Академияси фаолияти очиқлигини таъминлаб, таълим муассаса ҳаётига боғлиқ тадбирлар ва ҳодисаларни тезкорлик билан ёритиш, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларни яхшилашга хизмат қилади.

Сайтда академия раҳбарияти, унинг тузилмаси ва тарихи ҳақидаги ахборотлар, бўш иш ўринлари, ҳарбий-илмий ишлар ҳақида батафсил маълумотлар билан танишиш мумкин.

Айни вақтда мазкур сайт синов режимида фаолият кўрсатмоқда.

Қуролли Кучлар академиясига экскурсия уюштиришни истаган ўқувчи ёшлар гуруҳлари учун ҳам янги имконият пайдо бўлди. Энди ташриф буюрувчиларнинг аризалари “Telegram” канали ҳамда сайтдаги электрон манзиллар орқали қабул қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йиллар давомида энг ёпиқ деб ҳисобланиб келган Мудофаа вазирлиги 2017 йилда mudofaa.uz расмий веб-сайтини, 2018 йилда эса Telegram'да https://t.me/mudofaa_press ҳамда Facebook'да “Mudofaa_Press” расмий каналларини ишга туширди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *