Ўзбекистонда 10 сентябрдан бошлаб телефон рақамлари янгича тартибда теришга ўта бошлади

сен 10 / 2018

alt

Ўзбекистонда бугун, 10 сентябрдан бошлаб телефон рақамлари теришнинг янгича тартибига ўтади. Дастлаб ушбу тартиб фақат Тошкент шаҳри телефон рақамлари учун ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Ўзбектелеком. 

“Ҳурматли абонентлар!

Ўзбекистонда мобил ва маҳаллий алоқа абонентларининг сони жадал суръатларда ўсиб, одатий етти хонали рақамлар сони камайиб бормоқда. Етти хонали рақамли телефон тизимининг сиғими етарли бўлмаганда Халқаро электралоқа иттифоқи кўп сонли тизимга ўтишни тавсия қилади”, - дейилган хабарда.

Ушбу муносабат билан 10 сентябрдан бошлаб телефон алоқасидан фойдаланганда қуйидагиларга эътибор беринг:

Абонент рақами нотўғри терилганда овозли почта оператор рақамини тўғри териш ҳақида хабар эшиттирилади;

Рақам қайси операторга тегишли эканини билиш учун www.rtmc.uz сайти ёки @uztbmbot телеграм боти билан уланиш мумкин;

“Ўзбектелеком” АЖ ҳудудий филиалларининг телефон рақамларини териш вақтинча ўзгаришсиз қолдирилади;

Фавқулодда хизматларни чақириш тартиби - 101, 102, 103, 104, 1050 ҳамда 4 хонали қисқа рақамли хизматлардан фойдаланиш тартиби ўзгаришсиз қолдирилади;

Халқаро телефон рақамларини териш тартиби ўзгармайди: + хорижий давлат коди ва ҳоказо ёки + 998-xxxxxxxxx

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *