Ўзбекистонда 11 июлгача жазирама сақланиб қолади

июл 09 / 2018

alt

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9–11 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5–7 даража юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати  +44…+45 даражагача исийди, гармсел шамоли эсиши мумкин.

9–11 июль кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли туманлари бўйлаб Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан сел тошқинлари ўтиши мумкин.

10 июль куни пойтахтимиз Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +25…+27, кундузи +41…+43 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15–20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +24…+29, кундузи +38…+43 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +25…+30, кундузи +40…+45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +24…+29, кундузи +38…+43 даража иссиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +25…+30, кундузи +40…+45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +22…+27, кундузи +37…+42 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +18…+23, кундузи +28…+33 даража иссиқ бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *