Ўзбекистонда ҳар ойнинг учинчи жумасида "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади

авг 31 / 2018

alt

Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Бу "Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарорида белгиланди, деб хабар қилади "Ҳуқуқий ахборот" канали.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги зиммасига тегишли вазирликлар билан биргаликда “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *