Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилиши мумкин

фев 26 / 2018

alt

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилади.

Лойиҳада айрим фаолият турлари учун лицензия ва рухсат олишни бекор қилиш, давлат органлари ваколатларини жамоатчилик ташкилотларига ўтказиш ва бошқа шу каби бизнес юритиш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирлар мавжуд. Масалан, улгуржи савдо учун лицензия олиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсат олиш талабини бекор қилиш.

Айрим фаолият турлари учун лицензия беришни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш, Солиқ қўмитасининг савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этиш соҳасидаги фаолиятни текшириш бўйича ваколатларини Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ўтказиш таклиф этилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *