Ўзбекистонда маданият ва санъат лотереяси ташкил қилинади

авг 27 / 2018

alt

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш ҳақида президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қарорга кўра, Молия ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари таклифига биноан, Ўзбекистонда Санъатни ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ташкил қилинади. Жамғарма, маҳаллий ҳамда хорижий донорлар ва меценатлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 

“Реновация дастурини, “Йўл харитаси”ни ҳамда республиканинг маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида Жамғармага лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилсин”, - дейилган Президент қарорида.  

Лотерея чипталарини тарқатиш ва улар бўйича ютуқларни тўлаш “Ўзбекистон почтаси” ва Халқ банки томонидан амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *