Ўзбекистонда соат 21:00 дан сўнг алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланади

авг 13 / 2018

alt

Ўзбекистондаги савдо дўконлари, кафе ва ресторанларда соат 21:00 дан сўнг алкоголь маҳсулотлари сотилишини тақиқлаш бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмоқда. 

Алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси соат 21:00 дан, умумий овқатланиш шохобчаларида ва тадбирлар ўтказиладиган масканларда соат 23:00 дан сўнг тақиқланади. 11 август куни бўлиб ўтган селекторда Бош вазир Абдулла Арипов бу ҳақда кўрсатма берган, деб хабар қилади Газета.uz.

Вазирлар Маҳкамасидан нашрга қарор лойиҳаси аввалроқ ишлаб чиқилгани, бунинг «Аурум 898» тунги клубида рўй берган ҳодисага алоқаси йўқлиги маълум қилинган.

Республиканинг турли ҳудудларидаги спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланадиган дўконлар сотувчиларининг айтишича, улар аллақачон маҳаллий ҳокимият органлари томонидан соат 21:00 дан сўнг алкоголь маҳсулотлари сотилмаслиги бўйича хабардор қилинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *