Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 21-23 август кунлари нишонланади

авг 16 / 2018
alt
 
16 август куни Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.
 
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 21-23 август кунлари мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
 
Фармонда 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган. 
 
Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур фармонда шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.
 
Шунга кўра, 2018 йил 21-23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *