Ўзбекистонда яна жазирама кутилмоқда: ФВВ аҳолидан заруратсиз кўчага чиқмасликни сўради

июл 17 / 2018

alt

Ўзгидромет маълумотига кўра, 19-23 июл кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон)дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади.

Шу муносабат билан республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19-23 июл кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан хавфсизлик чораларини кўриш, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилиш, заруратсиз кўчага чиқмаслик, жисмоний ҳаракатларни камайтиришларини сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *