Ўзбекистондаги алоқа операторлар 1 август куни SMS ва интернет хизматлари вақтинча ишламаслиги ҳақида маълум қилди

июл 29 / 2016

alt

Ўзбекистон мобил алоқа операторлари 1 август куни соат 8:30дан 13:30га қадар SMS, MMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчиради. Бу ҳақда ҳозирча Beeline ҳамда Ucell алоқа операторлари маълум қилган.

Хизматлар кўрсатилишидаги танаффусни компаниялар профилактик ишлар олиб борилиши билан изоҳлашмоқда.

Овозли қўнғироқлар эса одатий тартибда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни республикамизнинг барча Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Шу куни пойтахт жамоат транспортлари тонгги соат 4:30дан иш бошлайди, шунингдек, баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Ёпиладиган кўчалар рўйхати билан бу ерда тўлиқ танишишингиз мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *