Ўзбекистонлик 14 нафар инглиз тили ўқитувчилари Буюк Британияда малака оширмоқда

авг 19 / 2016

alt

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар инглиз тили ўқитувчилари танловининг ғолиблари бўлиб, жорий йилнинг 9 - 23 август кунлари Буюк Британиянинг Норвич тил ўқитиш институтида қисқа муддатли малака ошириш курсида қатнашиб, ўз билим ва малакаларини янада такомиллаштиришмоқда.
Айни пайтда инглиз тили ўқитувчиларимиз учун Норвич тил ўқитиш институтида "Material Design", "Trainer Development" ва "Language awareness" каби мавзу йўналишларида институтнинг профессорлари ва малакали тренерлари томонидан машғулотлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    19 сентябр 2016, 14:24

    Франсуз тили буйича қачон маълумот берасизлар нега хамма жойда инглиз тили, франсуз тили укитувчилари качон боради бу ҳакда гап сузлар йукми?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *