Ўзбекистонлик Шерзод Сафаров Санкт-Петербургда ҳомиладор аёлни зўрлаганликда айбланмоқда

сен 07 / 2018

alt

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик фуқаро ҳомиладор аёлни зўрлаганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар қилади.

1992 йилда туғилган Шерзод Сафаров 2018 йилнинг 12 май куни кечқурун Санкт-Петербургдаги Равенство кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида 1988 йилда туғилган, ҳомиладорликнинг охирги муддатида бўлган аёлга ҳужум қилган. Сўнг уни зўрлаган ва телефонини ўғирлаб кетган.

Тергов органлари томонидан қамоққа олинган Сафаровга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-, 161-моддаларида (зўрлаш, босқинчилик) назарда тутилган жиноят белгилари бўйича айблов қўйилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *