Ўзбекистонлик талабалар Россиянинг "ММФИ" Миллий ядро тадқиқоти университетида ўқишни бошлади

сен 10 / 2018

Похожее изображение

Ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи Россиянинг “ММФИ” Миллий ядро тадқиқоти университети (ММФИ МЙТУ) асосида бакалавриат ва магистрлик дастурлари бўйича "Ядро физикаси ва технологияси" мутахассислигига ўқишни бошлади.

Ўзбекистонлик талабаларни “ММФИ” МЙТУ-да тайёрлаш Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўтган йилнинг охирида имзоланган тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ амалга оширилади.

Номзодлар танлови икки босқичда Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари томонидан 2018 йил март ойида ташкил этилди. Таълим олиш учун аризалар Республиканинг барча вилоятларидан 326 нафар даъвогарлардан келиб тушди. Биринчи босқичда бакалавриат дастури бўйича оқишга даъвогарлар физика, математика ва рус тилидан ёзма, магистратурага кирувчилар эса мамлакатнинг тўрт шаҳарида - Андижон, Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида оғзаки имтиҳон топширишди. 

Якуний танловда иштирок этиш учун биринчи тур натижаларига кўра Ўзбекистон Фанлар академияси комиссияси 81 нафар даъвогарларни танлади. Якуний босқичида ММФИ ўқитувчилари 15 нафар ғолибни аниқлашди, улардан 12 таси бакалавриатда, 3 таси эса магистратурада ўқиш учун тавсия этилди.

ММФИ МЙТУ-да ўқиш давомида Ўзбекистонлик талабаларга амалий машғулотларни, шу жумладан Россия атом саноатининг фаол объектларида ўтиш имконияти берилади. 

"Ўзбекистон ядро саноатини яратиш ва ривожлантириш учун юқори малакали ядро мутахассислар керак. "Росатом" давлат корпорацияси келажакдаги АЭСда ишлайдиган миллий кадрларни тайёрлаш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Талабаларимиз Россиянинг этакчи университетида оладиган таълим ҳақли равишда дунйодаги энг яхши таълимлардан бири ҳисобланади. Бу ММФИ-нинг кўплаб мустақил халқаро тадқиқотлардаги юқори рейтинглари билан тасдиқланган. ММФИ-да ўқишни тугатган Ўзбекистонлик талабалар ўз ватанларига ядро технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассислар бўлиб қайтадилар ", - дейди профессор Михаил Кремков, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясидан номзод абитуриэнтларнинг ўқишга кириши бойича координатори, Россотрудничество-нинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасининг Россиядаги университетларда 2018 йилда таҳсил олиш учун номзодларни танлаш бўйича комиссия аъзоси.

“Росатом” ДК йўналиши бўйича Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги ҳар йили хорижий талабаларни ўқитиш учун квоталар белгилайди. Ҳар йили дунёнинг 37 мамлакатидан келган 1500дан ортиқ талаба ва аспирантлар атом энергетикаси, ядро физикаси ва ядровий технологиялар соҳасидаги Россиянинг этакчи олий ўқув юртларида таълим оладилар.

“ММФИ” Миллий ядро тадқиқоти университети - "Росатом" Давлат корпорациясиниг таянч ўқув юрти, 1942 йилда ташкил этилиб, Россиянинг энг машҳур ва обрўли техник университетларидан бири, атом энергетикаси, ядровий физика ва теҳнологиялар соҳасидаги таълим флагмани ҳисобланади. Ўқув жараёни икки асосий марказда - Москва ва Обнинскда амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *