Ўзбекистонлик ёшлар #QUROLLIKUCHLAR26 хештегини трендга олиб чиқди

янв 14 / 2018

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи етакчиси бошчилигида Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаол ёшлари 14 январь – Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан Твиттер ижтимоий тармоғида #QUROLLIKUCHLAR26 ва #QK26 хештегларини жаҳон трендига олиб чиқиш мақсадида акция ташкил этди.

Акция натижаларига кўра, #QUROLLIKUCHLAR26 хештеги қисқа вақт ичида трендга чиқди. Ушбу хештеглар иштирокида 20 мингдан зиёд твит ёзилди.

alt

Акцияга 250 дан ортиқ ёшлар жалб этилди. Бу ҳақда акцияга бошчилик қилган Ёшлар иттифоқи етакчиси хабар қилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *