"Ўзбекконцерт" эфирга узатилиши тавсия этилмайдиган клиплар бўйича эслатма ишлаб чиқди

фев 08 / 2018

alt

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгашининг хулосасини олиш тартибига эслатма» эълон қилинди.

Кенгаш қўшиқлар ва уларга ишланадиган видеоклиплар савиясини баҳолашда ва лицензиатларнинг аризаларни кўриб чиқишда қуйидаги мезонларни инобатга олади:

— қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражаси;

— тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлиги;

— қўшиқлар ва уларга ишланган ва ишланадиган видеоклиплар (сценарийси)да Ватанга садоқат, севги, муҳаббат ва инсонийлик сингари эзгу ғоялар акс этгани.

Лицензиатнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи асарлари маъқулланмайди.

Кенгаш бадиий жиҳатдан етук, умуминсоний ва миллий қадриятларга мувофиқ, халқимизнинг менталитетига мос бўлган қўшиқлар ва улар асосида яратилган видеоклипларнинг оммалашишига кўмаклашади.

Клипда умуминсоний ва миллий маданиятга зид бўлган, ножоиз ҳатти-ҳаракатлар, турли ғоявий таҳдидлар акс этмаслиги лозим. Жумладан:

— гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар тарғиботи;

— қонли, террористик хатти-ҳаракатларни тарғиб қилувчи, уруш ва қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар;

— динлар ва миллатлараро нифоқ, зиддият уйғотувчи унсурлар;

— давлат рамзлари (герб, байроқ, Президент) тасвиридан ножоиз, ноўрин фойдаланиш;

— турли фирма, компаниялар ҳамда уларнинг маҳсулотларини ошкора ва яширин реклама қилиш;

— ётоқхона ва бошқа хосхоналарда хонандаларнинг ёнбошлаб, ўзбекона одоб қоидаларига зид ҳолатда қўшиқ куйлаши;

— оммавий маданиятга хос тарзда очиқ-сочиқ, йиртиқ-ямоқ, ярим-яланғоч кийиниш ҳолатлари;

— шаҳвоний ҳирс ва беҳаёликни, енгил-елпи ҳаётни тарғиб қилувчи оҳанг ва тасвирлар;

— тана аъзоларига туширилган турли татуировка ва «нақш»ларни кўрсатиш;

— эркак хонандаларнинг аёллар каби кийиниши, безаниши, айтайлик, ҳар хил зираклар тақиши ва шунга ўхшаш номуносиб ҳолатлар;

— қўшиқ матни ва мазмунига ҳеч қандай алоқасиз равишда, фақат қимматбаҳо машиналару қасрдай уйларни, ярашиқсиз зебу зийнатларни кўрсатиб кўз-кўз қилиш;

— муқаддас қадамжолар, табаррук ёдгорликлар, қутлуғ меросимизга нисбатан ҳурматсизлик қилинган ҳолатлар;

— ўзбекона урф-одатларимизга ёт, ўринсиз ва беўхшов ҳаракатлар.

Изоҳ: қўшиқ матнидан келиб чиққан ҳолда фойдаланилган, эзгу ғоялар тарғиботига хизмат қилувчи салбий образ ва ҳолатлар, агар мақсад амалга ошган бўлса, Кенгаш томонидан рад этилмайди.

Кенгаш томонидан кўрсатилган камчилик ва нуқсонлар бартараф этилгач, клип қайта кўрикка тақдим қилиниши мумкин. Кўпчилик овоз билан маъқулланган клиплар эфир ва бошқа намойишларга тавсия этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    09 феврал 2018, 07:17

    Жуда маъкул карор!Лекин кучада сен клип килдировургин чикишини менга куйиб бер дейдиганлар хам борУндайларга бархам бериш керак.Давлат консерваториясида беш йил укиб,Чет мамлакатларда голибликни кулга киритиб келаётган хонандаларнинг кушинигини эшитсанг газабинг кайнийди.Чет мамлакатни кушинигини узбекчага угирган.Яна тула-тукис.Хеч булмаса булади шунака ширин жойларидан фойдаланади.Йук.Яна шулар телевизордан тушмайди.Унвонлариям бор денг.Бехаё кийимлар,бехаё киликлар билан юлдуз даражаигача кутарилиб кетди.Лекин факат матбуотда бу холат юз берди халк ичидамас.Хали карасанг билмай отаси зурлаб куйган ,ёки акаси билан билмай севишиб коган.онасининг кайгули вафоти синглиси ё кизини йукотганлиги тугрисида кушиклар кимга керак.Кушикни эшитган одам рухан ором олиш керак.Нимага урислар россиядагилар хеч булмаса битта кушигимизни русчага угириб олмаган.Ёки инглизлар араблар.Хайрон коласан Беш йил Корснрваторияда шунака ургатишадими деб.Телевизорда айрим ёшларни куриб шулар билан бирга куйлаворгинг келади,бор шунакалар.Йул бериш керак шуларга.Чунки халкимиз кандай булишидан катъий назар санъаткорларга эргашганини узлари сезмай коладилар.Шунинг учун биз биринчи уринда миллийлигимизни кадрлашимиз керак.Авваллари туййларда ота-оналари табриклашга чикса хам ёки тановар ёки муножот кушигига уйнарди.Кейин-кейин бориб уни ижро этадиган айникса туйда камайиб кетди хамма ёкни фалшлар эгаллади(бунга онгсиз халкни узиям сабабчи) кошки улар тановар ёки муножотни айтиб беролса.Хозир энди барибир.Битта туркчадан бусин деб туради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *