"Ўзбектелеком" Facebook ижтимоий тармоғига киришда учраётган муаммолар бўйича баёнот берди

сен 11 / 2018

alt

Бир неча кун мобайнида бир қатор фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоғи ва бошқа веб-ресурсларга киришда муаммоларга дуч келмоқдалар, деб ёзмоқда “Ўзбектелеком” ахборот хизмати. 

“Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.

Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди”, - дейилади хабарда.

“Ўзбектелеком“ АК ушбу хабарларни инкор этди.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *