«Ўзбектелеком» бош директори ўзгарди

авг 08 / 2018

Шуҳрат Қодиров «Ўзбектелеком» АК бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қодиров биринчи марта 2016 йилда компаниянинг раҳбари лавозимини эгаллаган. Бундан олдин Қодиров Uzdigital TV ва UZMOBILE’ни турли йилларда бошқарган.

2018 йилнинг февраль ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Рўзиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди. Бундан ташқари, Жамол Мақсудов Евгений Маркинг ўрнига Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *