Ўзмиллийбанк миллий валютадаги янги муддатли омонат турларини таклиф этади

дек 23 / 2017

alt

Ўзмиллийбанк 2018 йил мамлакатимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан жисмоний шахслар учун миллий валютадаги «Байрамона» ва «Инновация» номли янги муддатли омонат турларини таклиф этади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

«Байрамона» омонати шартлари:

- омонатни сақлаш муддати – 3 ой;

- омонатга дастлабки кирим қилинадиган минимал сумма миқдори – 1 000 000 сўм;

- омонатга маблағлар нақд пул кўринишида ёки пластик карточкалар орқали қабул қилинади;

- қўшимча маблағлар қабул қилинади;

- омонат бўйича ҳисобланган фоизлар капитализациясиз мижознинг талаб қилиб олгунча омонат ҳисобрақамига ўтказиб берилади;

- омонатга маблағлар 2018 йилнинг 28 февралига қадар қабул қилинади.

«Инновация» омонати шартлари:

- омонатни сақлаш муддати – 1 йил;

- омонатга маблағлар нақд пул кўринишида ёки пластик карточкалар орқали қабул қилинади;

- қўшимча бадаллар қабул қилинади;

- омонат бўйича ҳисобланган фоизлар капитализациясиз мижознинг пластик карточкасига ёки «Milliy» мобил иловаси орқали бошқариш имконияти мавжуд бўлган махсус ҳисобрақамга (электрон ҳамёнга) ўтказиб берилади.

Қўшимча маълумотларни Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим/филиалидан ёки (0371) 148-00-10 телефони орқали олишингиз мумкин.

  • Мехмон
    24 декабр 2017, 21:35

    Фоизлари тугрисида батафсил маьлумот борми

  • Мехмон
    24 декабр 2017, 09:58

    ТУШУНМАДИМ !!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
    ШУЯМ ХАБАРМИ ??????
    ОМОНАТНИНГ ФОИЗЛАРИ ҚАНЧА ЭКАН ?????????????????????????

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *