ЎзМУнинг икки нафар талабаси халқаро математика олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

авг 09 / 2017

alt

Болгарияда 31 июль - 6 август кунлари 24-халқаро математика олимпиадаси ўтказилди. Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети математика факультети 4-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар иккита олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар қилади.

Ҳакимбой Эгамберганов тўртинчи, Шоҳруҳ Ибрагимов иккинчи бор нуфузли халқаро олимпиадаларнинг олтин медалларига эга бўлишди.

Ҳакимбой Эгамберганов илк бор 2014 йил мактаб ўқувчилари ўртасида Олмаота шаҳрида ўтказилган X-халқаро Жаутиков олимпиадасида олтин медалга сазовор бўлган. У иккинчи олтин медални 2015 йилда Болгариянинг Влагоевград шаҳрида талабалар ўртасида математика фани бўйича халқаро олимпиадада қўлга киритган. Мазкур ғалабаси учун Ҳакимбой Эгамберганов Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаси — University College London ва Германиядаги математикага ихтисослашган олий таълим муассасаси магистратура босқичига таклиф этилган. Унинг учинчи олтин медали Кипр давлатининг Протарас шаҳрида математика фани бўйича ўтказилган 10-халқаро “SEEMOUS 2016” олимпиадасида қўлга киритилган. 

Шоҳруҳ Ибрагимов 2014 йилда Болгарияда бўлиб ўтган халқаро «Balkan» математика олимпиадасида кумуш медаль соҳиби бўлган. Кипр давлатида бўлиб ўтган халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    10 август 2017, 10:10

    Тарбиялаган Отасига,Онасига ва устозларига рахмат.

  • Мехмон
    09 август 2017, 18:23

    Каддини урсин. Кайси мактабда укиган улар

  • Мехмон
    09 август 2017, 16:20

    Койил. Гап йук. Мана шунака узбек углонлари чуккиларни забт этишаверсин. Кейинги ишларида болаларга омад.

  • Мехмон
    09 август 2017, 14:08

    Каерда (вилоят, туман) тугилган экан бу олимбулгувчилар?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *