"Ўзстандарт": Сотувда инсон организмида хатарли ўсмаларни пайдо қилиши мумкин бўлган маҳсулот аниқланди

фев 15 / 2018

 

“Ўзстандарт” агентлиги инсон саломатлигига жиддий зарар етказиш мумкин бўлган сотувдаги маҳсулот тўғрисида ахборот берди

Агентлик ахборотида қайд этилишича, “Ўзстандарт” давлат инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинганда сифатсиз ва инсон саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган маҳсулот аниқланди. 



Ушбу хавфли маҳсулот — “Lift gel activateur” юз учун гель бўлиб, “NEWA” савдо белгиси остида Исроил давлатида ишлаб чиқарилган. Гель таркибида N-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси аниқланган. Бу модда канцероген ҳисобланади ва организмда хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Абуасил
    15 феврал 2018, 13:36

    “Ўзстандарт” агентлиги борлиги, ишлаётгани, ўз ишини қилаётганлиги билинди. Раҳмат Сизга жаноб Президент, Ҳамма ўз ишини, виждонан, масъулият сезган ҳолатда бажариши йўлга қўйилгани билан. Жамиятдаги ҳар бир шахс ўз ишини ўзи билиб, виждон, қалб амрига риоя қилган ҳолда бажарса, адолат ҳам юзага келади, тўкинчилик ҳам бўлади, тинчлик ҳам бўлади, х.х.
    Пайғамбаримиз (сав)нинг ҳар бир иши бутун инсоният учун эталон, энг мақбул ва тўғри йўл. Пайғамбаримиз (сав) бир ишни қилсанг кўнглингга ўтирса, мендан, деб айтганлар. Шунинг учун ҳар бир ишимизни виждонан, қалб амрига риоя қилиб баражарсак, х.х. ҳаммаси яхши, адолатли бўлади. Юқоридагилар нима дейдикан, деб кутиб туришнинг ҳам ҳожати қолмайди, х.х.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *