"Ўзтемирйўлйўловчи" халқаро йўналишларда қўшимча қатновларни йўлга қўяди

янв 24 / 2018

alt

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

АЖ ахборот хизматидан маълум қилинишича, ҳозирги кунда Тошкент-Москва, Тошкент-Уфа ва Андижон-Москва йўналишларида ҳафтада бир маротаба харакатланаётган йўловчи поездлар феврал ойидан бошлаб ҳафтада 2 марта ҳаракатлана бошлайди.

Тошкент-Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди эса ҳафтада 3 маротаба қатновни амалга оширади.

Йўловчилар чипта харид қилишда муаммо ёки ортиқча оворагарчиликка дуч келган ҳолатларда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ҳудудий темир йўл маълумотхоналарининг телефон рақамлари ёки +99890 9577874 телеграм рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *