Хоразмда "Ласетти" ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

сен 05 / 2018

alt

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида  “Ласетти” йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида бир киши вафот этди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 4 сентябрь куни Фарғона вилоятида яшовчи О.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Хазорасп тумани Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 510-км да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетган. 

Натижада автомашина ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Н.А. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *