Хоразмда пора билан қўлга тушган шифокор ИИБ ходимига пора таклиф қилди

авг 28 / 2018

alt

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлардан бирининг раҳбари пора олиш ва пора бериш жиноятлари билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум бўлишича, шифокор шу бўлимда ишлаб келаётган ҳамширадан келгусида ҳам ўз фаолиятини давом эттиришни ҳоҳлайдиган бўлса, 50 АҚШ доллари беришини талаб қилади. 

Ҳамшира ўз раҳбарининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли тартибда мурожаат қилади. Талаб қилинган 50 АҚШ долларини олаётган бўлим бошлиғи (шифокор) жиноят устида қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан шифокорга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган пайтда у ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бораётган Ҳазорасп тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғига 500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. 

Тергов бўлими бошлиғининг бу ҳақда ўз раҳбариятига берган ахборотига асосан, ўтказилган тадбир жараёни, ишни ўзининг фойдасига ҳал қилишликни сўраб, 400 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган шифокорнинг кирдикорлари фош этилди.

Шифокорга нисбатан прокуратура органлари томонидан қўшимча равишда Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *