Хоразмдаги ўзаро жанжал бир фуқаронинг ўлими билан якунланди

авг 06 / 2018

alt

5 август куни Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги жанжал бир фуқаронинг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилган.

Аниқланишича, Чаккашоликор қишлоғи ҳудудида Р.Х. маст ҳолда таниши Х.А. билан жанжаллашиб қолади. Оқибатида Бекобод қишлоғида яшаган Х.А.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олади. Х.А. касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.

Р.Х. қўлга олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *