Хоразмдаги қулаб тушган кўприк таъмирланмоқда

авг 27 / 2018

alt

14 август куни Хоразм вилоятидаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-164 "Хонқа-Янгиариқ-Чиқирчи-Хива" автомобиль йўлининг 6,1-километридаги "Қорақош" заҳкаш кўпригида авария содир бўлган ҳақида хабар берган эдик.

Хонқа ва Янгиариқ туманларини боғлаб турган, эни 14, узунлиги 24 метрдан иборат мазкур кўприк 1975 йилда қурилган бўлиб, 1989 йилда қатнов қисми ҳар икки тарафга 12 метрли плита билан кенгайтирилган эди. 

Бугунги кунда мазкур кўприкда Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тиклаш ишлари бошланган. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.

Таъмирлаш ишларига 20 нафар ишчи ва хизматчилар, 10 га яқин махсус техникалар сафарбар қилинган. Автомобиллар қатнови учун эса вақтинчалик айланма йўл ташкил этилган. 

Ушбу ҳодиса оқибатида жароҳатланган Хонқа туман йўллардан фойдаланиш корхонасига қарашли, давлат рақами 90 294 КАА юк машинасида бўлган ҳайдовчи ва ишчиларга ўша куннинг ўзидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилган. Бугунги кунда уларга шифохонадан уйига жавоб берилган ҳамда даволаниб, ўз вазифаларига киришишган, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *