Хотин-қизлар қўмитаси Сергелидаги бекатда ётиб юрган аёлни назоратга олди

сен 04 / 2018

alt

Интернет тармоқларида Сергели туманидаги автобекатда кекса ёшдаги аёлнинг ночор аҳволда кўчада ётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёлнинг олдига мутахассислар гуруҳи юборилди. Бу ҳақда хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар қилган.

Маълум бўлишича, 68 ёшли Нурия Миклюдованинг фарзандлари уйини сотиб, Россияга кетганликлари сабаб доимий яшаш жойидан маҳрум бўлган.

alt

Тиббий текширувлардан сўнг аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг кардиология бўлимига ётқизилган.

Айни дамда вазият Хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек, Тошкент шаҳар Сергели тумун ҳокими ўринбосари томонидан назоратга олинган.

Тезкор тиббий ёрдам олганидан сўнг аёлни соғломлаштириш учун бошқа касалхонага ўтказишади ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тикланиб, доимий уй-жой билан таъминланиши бўйича зарурий чоралар кўрилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *