Хотин-қизлар қўмитаси зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун "Ишонч телефон"ларини ишга туширди

сен 10 / 2018

alt

Хотин-қизлар қўмитаси зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун 1146 - “Ишонч телефон”ларини ишга туширди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

«Ишонч телефон»лари зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларимизга оғир вазиятдан чиқишларига ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак бериш мақсадида ташкил этилган. Бунда аёлнинг хоҳишига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланади.

Зарур ҳолларда жабрдийда аёллар республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган Ижтимоий мослашув марказларига (шелтерларга) жойлаштирилади. Айтиш жоизки, бошланғич босқичда "Ишонч телефонлари" тест режимида ишлайди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35%) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу бутун жаҳонда мавжуд бўлган ўта долзарб муаммолигини исботловчи статистик маълумотлардир.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *