Хотин-қизлар қўмитасининг "Телеграм"да расмий саҳифаси очилди

авг 20 / 2018

alt

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини доимий ёритиб бориш ҳамда жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш мақсадида “Telegram” ижтимоий тармоғида қўмитанинг ўз расмий саҳифасини ташкил қилинди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу каналда Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига доир барча янгиликлар ва соҳада юз бераётган ўзгаришлардан линк кўринишида хабардор бўлиш имконияти тақдим этилади. Каналдаги янгиликлар ўзбек ва рус тилларида жойлаштириб борилади.

Қўмитанинг “Telegram”даги  расмий каналига аъзо бўлиш учун телеграмингиздаги қидирув йўлакчасига @wcuuz деб қидирув бериш ва JOIN тугмасини босиш лозим. Ёки қуйидаги ҳаволани босиш орқали каналга автоматик тарзда қўшилиш мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *