Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофоти берилади

апр 18 / 2016

alt

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантирилади. 

Фармонда белгиланишича, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 800 000 (саккиз юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Ушбу пул мукофотлари тантанали ва байрамона вазиятда топширилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракати, Бадиий академия, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари, бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказилади. 

ЎзА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *