ИИББ: Фирибгарлар тошкентлик аёлнинг банк картасидан фойдаланиб, Лондонда унинг пулларини сарфлаган

сен 12 / 2018

alt

Тошкентлик аёл банк картасидан пул ечиб олиб, унинг ҳисобидан Лондонда ўйин-кулги қилиб юрган фирибгарлар устидан шикоят қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

10 сентябрь куни ички ишлар органларига 45 ёшли Зулфия М. мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 1725 минг долларни ўғирлаган номаълум шахсларга нисбатан чора кўришни сўраган. Пулни ёвуз ниятлилар Буюк Британия пойтахти Лондонда театр ва кинотеатр чипталарига, фирма дўконидаги кийим-кечакларга ва бошқа нарсаларга сарфлаган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни банк картасининг реквизитлари — карта рақами ва CVV рақамини ҳеч кимга бермаслик ҳақида огоҳлантирган. Таъкидланишича, ишончли онлайн-дўконлар сиздан бу маълумотларни сўрамайди, балки рўйхатдан мустақил ўтиб, зарур маълумотларни ўзингиз тўлиришингизни таклиф қилади, операция якунида эса пул ечиб олиш учун рухсатингизни сўрайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *