ИИББ: Тошкентда 9 ёшли қизни алдаб, уйидан 5 млн сўмлик тилла буюмларни олиб кетди

авг 27 / 2018

alt

Содир етилган жиноят юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари натижасида 29 ёшли С. Табассумнинг яна бошқа вазиятда фирибгарлик ишига алоқаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилган.

Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 21 ноябр куни соат тахминан 11:00да С.Табассум алдов йўли билан Мирзо Улуғбек туманида яшовчи тўққиз ёшли Б.Фарангизни ўз уйидан тилла буюмларни олиб чиқиб беришга мажбур қилган. Келтирилган умумий зарар миқдори 5 миллион сўмни ташкил этган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

23 август куни соат 22:15да Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 55 ёшли фуқаро К.Рустам мурожаат қилиб, уйининг томида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида марҳум акасига тегишли бўлган “ТОЗ-16” русумли ов милтиғини топиб олганлигини маълум қилган. Ноқонуний равишда ўқ отар қурол сақлаганлиги юзасидан қўзғатилган иш гумонланувчининг вафот етганлиги муносабати билан ЖКнинг 84-моддаси 3-қисмига биноан тугатилди. 

ЖКнинг 168-моддасига (Фирибгарлик) биноан Хоразм вилоятида яшовчи 38 ёшли Я. Қувончбекка нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув жараёнлари натижасида ушбу фуқаронинг яна бошқа жиноятга алоқаси борлиги аниқланди. Қувончбек, 2017 йилнинг декабрь ойида пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида истиқомат қилувчи 33 ёшли Б.Азиздан Корея Республикасига ишлаш учун юборишга яқиндан ёрдам бераман деб 500 АҚШ долларини олган. Бироқ гумонланувчи ваъдасини устидан чиқмай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

22 август куни Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, соат 19:30 да 31 ёшли А.Азиз “Матиз” русумли машинасида ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилган ва катта кўчага югуриб чиққан 4 ёшли В.Муҳаммадни уриб юборган. Тўқнашув натижасида жароҳат олган бола шифохонага олиб борилган.

23 август куни Учтепа туманида гиёҳванд моддаларни сақлаш ва савдосига қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида 55-ёшли И.Убайдулло ўз уйининг ҳовлисида икки туп ёввойи наша ўсимлигини ўстираётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *