Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасида кутубхона ўз ишини бошлади

авг 28 / 2018

alt

27 август куни Биринчи Президент Ислом Каримов фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳи – Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасида кутубхона ўз ишини бошлади.

Кутубхонанинг очилиш маросимида Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова, кенг жамоатчилик, илмий ва маданий доира вакиллари иштирок этди.

Ислом Каримов номидаги кутубхона “Оқсарой”нинг ўнг тарафида, бир вақтлар Президент Матбуот хизмати фаолият олиб борган бинода жойлашган.  
 
Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти бу бинода кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашган, хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга ташриф буюрган дастлабки делегацияларини қабул қилган.

Бу ерда Ислом Каримов чет эл давлатларининг биринчи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган. “Оқсарой” қурилганидан кейин бинода Биринчи Президентнинг Матбуот хизмати фаолият юритган.
 
Кутубхонанинг очилиш маросимида Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова, кенг жамоатчилик, илмий ва маданий доира вакиллари иштирок этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *