Ислом Каримов меҳнат таътилларини қаерда ўтказган ?

сен 24 / 2018

 

– «Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди. Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар» — Татьяна Каримова.

Биринчи Президентнинг рафиқаси, Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг қаерда ва қандай дам олгани ҳақида гапириб берди. Каримов номидаги жамғарманинг Facebook’даги саҳифасида бу ҳақда пост жойлаштирилди.

«Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди.

Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар», дейди Татьяна Каримова.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *