Истанбулдан учган самолёт Тошкентга қўниш чоғида тормоз бериш тизимида носозлик келиб чиқди

авг 02 / 2018

alt

2 август куни Тошкент халқаро аэропортида фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар беради.

Тонгги соат 05:10да Истанбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етган. 

Қўниш штат режимида амалга оширилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Миллий авиакомпания етказилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди, - дейилади хабарда.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *