Истеъмолчилар қайси ташкилотлардан норози бўлиб шикоят ёзган?

июл 26 / 2018

alt

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мурожаатлар ўрганиш борасидаги 2018 йилнинг ўтган 6 ойлик давомидаги маълумотларини эълон қилди.

Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур ариза ва шикоятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида 2 171 тага ошганлиги кузатилди.

Аҳоли томонидан мазкур ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига 1 983 та (жами аризаларнинг 29,5 %);

табиий газ таъминоти соҳасига 1 425 та (жами аризаларнинг 21,2 %);

электр таъминоти соҳасига 1 038 та (жами аризаларнинг 15,5 %);

сув таъминоти соҳасига 450 та (жами аризаларнинг 6,7 %);

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 331 та (жами аризаларнинг 4,9 %);

алоқа соҳасига 203 та (жами аризаларнинг 3,0 %);

транспорт соҳасига 183 та (жами аризаларнинг 2,7 %);

соғлиқни сақлаш соҳасига 151 та (жами аризаларнинг 2,2 %);

ва бошқа соҳаларга 949 та (жами аризаларнинг 14,1 %) мансубдир.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар ортидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ўсиб, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини англаб мурожаат қилиш маданияти шаклланмоқда. Одамларнинг шу бугуннинг ўзида яхши яшашга интилиш ҳисси кучаётгани сезилаётир.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *