Июль сўнгида жазирама чекиниб, Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз салқинлашади

июл 23 / 2018

alt

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Ўзбекистон бўйлаб кузатилган жазирама иссиқдан сўнг 24 июлдан ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Бошланган ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+26, кундузи +31…+36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража иссиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси +20…+25, кундузи +33…+38 даражагача тушади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси +17…+22, кундузи +31…+36 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кечаси +16…+21, кундузи +22…+27 даражагача кўтарилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *