Ижодкор ёшлар учун янги танлов эълон қилинди

авг 06 / 2018

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш маркази ва Ёшлар медиа маркази ёшлар маънавий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган ижтимоий роликлар ва қисқа метражли фильмлар танловини эълон қилади.

Танловда қуйидаги мавзулар бўйича ижодий ишлар қабул қилинади:

- Аждодларга эҳтиром;

- Миллий қадриятлар;

- Замонамиз қаҳрамони;

- “Бу – менинг Ўзбекистоним”;

- Ёшлар – келажагимиз!

Танлов йўналишлари:

— ҳаваскорлар томонидан тайёр ҳолда тақдим этилган ижтимоий роликлар;

— профессионаллар томонидан суратга олинган тайёр ижтимоий роликлар;

— ижтимоий ролик ва қисқа метражли фильм сценарийси.

Танловда 30 ёшгача бўлган талабгорлар қатнашиши мумкин. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилади, маъқулланган сценарийлар асосида ижтимоий ролик ва қисқа метражли фильмни суратга олиш ишлари молиялаштирилади.

Ижодий ишлар 2018 йилнинг 5 августидан 25 августига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *