Кириш имтиҳонларини жонли эфирда кузатиш мумкин

авг 01 / 2018

 

Ўзбекистонда 1 августдан 15 августгача бўлиб ўтадиган олий таълим муассасаларига кириш учун қабул имтиҳонлари илк бор онлайн трансляция қилинади. 

Бунинг учун имтиҳонлар бўлиб ўтадиган бино ва обектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида, 1400 дона видеокузатув камералари ўрнатилди. Камераларнинг айланма ҳаракатини таъминлаш учун 29 та махсус пулт бошқаруви жорий қилинди. Шунингдек, маълумотларни сақлаш учун 1800 террабайт ҳажмдаги махсус сервер ишга туширилди. 

Имтиҳонга кириш жараёнида ҳар бир абитуриент шахси маълумотлар базасининг марказий серверига уланган, қиёфани аниқлайдиган махсус камера орқали текширувдан ўтказилади. Имтиҳонлар ўтказилаётган обектлар яқинидаги махсус кутиш ҳудудларида ота-оналар, абитуриентларнинг яқинлари учун йирик экранлар ўрнатилади. Уларда имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш мумкин бўлади. 

Шу билан бирга, www.test2018.uz сайти орқали барча обектлардаги имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш мумкин. 

Қабул имтиҳонлари UZDIGITAL TV телеканаллар тармоғи орқали имтиҳонларни жонли эфирда кўриш учун техник имконият ҳам яратиб берилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *